Экспертиза контрактлар — бу товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича экспорт, импорт ва ички контрактлар нархларини бозорда шаклланган нархлар даражасига мувофиқлигини текшириш бўйича экспертиза ҳисобланади.
Импорт ва экспорт контрактлари ҳамда шартномаларни халқаро ва маҳаллий талабларга мувофиқ равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш. Экспертиза шунингдек, ишончли нарх маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва шартномада кўрсатилган нархлар билан таққослаш орқали таҳлилни ҳам ўз ичига олади. Эксперт томонидан кўрсатилган барча номувофиқлик ва қонунбузарликлар бартараф этилгандан сўнг, дунё бозори нархлари ёки маълум бир минтақанинг ўртача бозор нархларига, шунингдек, ишлаб чиқарувчи заводлар нархларига мослиги тўғрисида «Эксперт хулосаси» берилади.