**Энергоаудит деб нима?**
Энергетик аудит (энергоаудит) – энергия ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш орқали энергия тежаш имкониятлари ва потенциалини баҳолаш ва хулоса тайёрлаш. Яъни, корхона қаерда, қандай ва қанча миқдорда энергия ресурсларини камроқ истеъмол қилиши мумкинлигини билиш учун энергоаудит ўтказиш керак.
Корхоналар фаолиятида электр энергияси харажатлари харажатларнинг бир турдир. Бу ресурсдан носамарали фойдаланиш, молиявий маблағларни бефойда сарфлашни англатади. Бундай вазятдан қочиш ва корхонанинг максимал энергия самарадорлигини таъминлаш учун энергетик текширув (энергоаудит) ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Дунёда энергия ресурсларини истеъмол қилиш доимо ўсиб бормоқда. Бу газ, нефть каби қайта тиклаб булмайдиган энергия манбалари захираларининг камайишига ва атроф-мухитга зарарли моддаларнинг кўп миқдорда чиқишига олиб келмокда.
Вазиятни ўзгартириш учун дунёнинг кўп давлатларида энергия ресурсларини камроқ истеъмол қилиш бўйича қатъий талаблар жорий этилган. Ва Ўзбекистон хам истисно эмас.
2024 йил 19 октябрдаги № 690-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, йўқилги-энергетика ресурслари истеъмолчилари ва бино ва иншоотларнинг энергия истеъмолини энергоаудит ўтказиш тартиби тасдиқланди.
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, 200 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлик категориясини аниклаш учун «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G» категориялари жорий этилди.
Бу ерда «А» категорияси энг юқори энергия самарадорлигига эга бинолар ва иншоотлар учун, ва «G» категорияси эса энг паст энергия самарадорлигига эга бинолар учун белгиланган.
Энергия самарадорлиги – йўқилги-энергетика ресурсларидан фойдаланиш натижасида олинган эффектнинг ушбу ресурсларга килинган харажатларга нисбатини ифодаловчи кўрсаткичдир.
Жорий йил охиригача 200 кв. м дан ортиқ фойдали майдонга эга бинолар ва иншоотларни энергоаудит натижалари асосида тайёрланган энергия паспортлари ва ҳисоботларини электрон реестрда юритиш учун махсус электрон платформа ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.
2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш, уни оқилона истеъмол қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЗРУ-940-сонли Қонунга (2024 йил 9 ноябрдан кучга киради) мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
– Йўқилги-энергетика ресурслари истеъмолчиларини м